Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан биридир. Бағрикенглик фуқаролар ўртасида тотувликни таъминлайди, жамиятда табиий равишда юзага келадиган ижтимоий тафовутларнинг кучайишига, ижтимоий зиддиятларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайди.
Бугун нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда миллий бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ҳаётнинг асосий тамойилига айланиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан ўқувчиларда миллий бағрикенгликни шакллантириш катта аҳамиятга эга.